Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» айрим мамлакатларга парвоз нархини ошириши кутилмоқда

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» айрим мамлакатларга парвоз нархини ошириши кутилмоқда

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари» матбуот хизмати

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги мураккаб муносабат ортидан Покистон ҳаво йўлларининг вақтинча ёпилиши туфайли Ўзбекистондан Ҳиндистон ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига авиапарвозлар нархи кўтарилиши мумкин.

Ҳаво йўналишлари ўзгаргани туфайли Бангкок, Амритсар, Куала-Лумпур ва Сингапурга парвозлар давомийлиги сезиларли даражада ошган.

Миллий авиакомпания матбуот хизмати вакилларидан бирининг сўзларига кўра, «ҳозирда нархларни ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда».

Покистон ҳукуматининг ҳаво йўлини ҳали-вери очиш нияти йўқ. Ёпиқлик даври кундан кунга узайиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Кашмирда 46 нафар ҳинд аскарининг ҳалок бўлиши ортидан икки давлат ўртасидаги муносабатлар совуқлашди. Бунинг ортидан Ўзбекистоннинг Амритсарга учаётган самолёти ортга қайтди, Покистонга парвозлар бекор қилинди, Россиянинг Ҳиндистонга кетаётган лайнери Тошкентга қўнишга мажбур бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг