Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон марказий банки қозоқ банки билан ҳамкорлик битими имзолади

Ўзбекистон марказий банки қозоқ банки билан ҳамкорлик битими имзолади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Марказий банки ва Қозоғистон Миллий банки банк назорати соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, тарихда илк бор имзоланган ҳужжат томонларнинг ўзаро банк бозорига кириши учун ҳуқуқий асос бериб, икки томонлама банк ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Қозоғистон Миллий банки сайтида қайд этилишича, мазкур битим Ўзбекистон ҳудудида трансчегаравий муассасаларни яратиш ёки уларга эгалик қилиш имкониятини тақдим этади.

Бунинг учун бир қатор талабларга жавоб бериш лозим. Жумладан банк филиали учун энг камида 100 млн евро эквивалентидаги тенге, трансчегаравий муассаса учун эса 100 млрд сўм миқдорида низом жамғармаси, шунингдек, «Standard & Poor’s» агентлигининг «B»дан паст бўлмаган ёхуд «Fitch Ratings ёки Мооdy’s» агентликларининг худди шу даражадаги узоқ муддатли кредит рейтингига эга бўлиш талаб қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг