Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон МДҲнинг умумий интеллектуал мулк бозорига қўшилади

Ўзбекистон МДҲнинг умумий интеллектуал мулк бозорига қўшилади

Президентнинг 2018 йил 14 ноябрдаги қарори билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг интеллектуал мулк бозорини шакллантириш ва ривожлантириш тўғрисидаги битим (2018 йил 1 июнь, Душанбе) тасдиқланди. Бу ҳақда «Норма» хабар бермоқда.

Интеллектуал мулк агентлиги битим доирасида Ўзбекистоннинг марказий ваколатли органи этиб белгиланди. Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Адлия вазирлиги ҳам халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан ўзларига тааллуқли қисми бўйича масъул ҳисобланадилар.

Иштирокчилар ҳамкорликни ривожлантиришга аҳдлашиб олган асосий йўналишлар қуйидагилардир: соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар қийматини баҳолаш тизимларини ривожлантириш ва уларни бошқариш, шунингдек ҳуқуқларни тижоратлаштириш давлатлараро механизмларини ишга солиш.

Битим тарафларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш мақсадида Интеллектуал мулкни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш масалалари бўйича давлатлараро кенгаш ташкил этилди.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2018 йил 14 ноябрдан кучга кирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг