Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 иштирокчиси — Сенегал билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 иштирокчиси — Сенегал билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Фото: cdn1.img.rsport.ru

Хабарингиз бўлса, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Жанни Инфантино билан учрашув чоғида Ўзбекистон терма жамоаси учун кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилишда амалий ёрдам беришни сўраган эди. Жанни Инфантино бу борада Ўзбекистондан ёрдамини аямаслигини таъкидлаб ўтиб, буни амалда исботламоқда.

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 27 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта ЖЧ-2018 иштирокчиси Марокаш терма жамоаси билан Касабланка шаҳрида ўртоқлик ўйини ўтказади. Март ойидаги ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида, 23 март куни Касабланка шаҳрида Африканинг номдор терма жамоаси, ЖЧ-2018 иштирокчиси Сенегал терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишувга эришилди.

Ушбу келишув амалга ошишида ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг ёрдами катта бўлганини ҳам таъкидлаб ўтиш керак.

Сенегал терма жамоаси ЖЧ-2018да «Н» гуруҳидан ўрин олган бўлиб, гуруҳдан чиқиш учун Польша, Колумбия ва Япония терма жамоалари билан баҳс олиб боради.

Ўзбекистон МТЖ Сенегал ва Марокашдан ташқари, шу йилнинг май ойида Эрон миллий терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказишини эслатиб ўтиш даркор.

Миллий терма жамоа учун кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш борасидаги музокаралар давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг