Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон МТЖ март ойида Уругвай билан ўйнаши мумкин

Ўзбекистон МТЖ март ойида Уругвай билан ўйнаши мумкин

Фото: «the-afc.com»

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси «China Cup» мусобақасида қатнашади. Мазкур мусобақа 18-26 март оралиғида Хитойнинг Гуанси шаҳрида бўлиб ўтади, деб хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

Ушбу халқаро турнирда Уругвай, Хитой, Тайланд каби терма жамоалари иштирок этади. Қуръага кўра Ўзбекистон терма жамоаси Тайланд билан, Хитой эса Уругвай билан тўп суради. Иккинчи ўйинда дастлабки жуфтликлар ғолиблари ўзаро куч синашади. Шунингдек, биринчи ўйинда мағлуб бўлган жамоалар ҳам бир бири билан яна битта ўйин ўтказади.

Маълумот учун, «China Cup» мусобақаси икки йилдан бери ўтказиб келинмоқда. 2017 йил мусобақада Чили, Исландия, Хорватия ва Хитой қатнашган. Чили терма жамоаси ғолиб чиққан.

2018 йилда мазкур турнирда Уругвай, Уэльс, Чехия ва Хитой иштирок этди. Уругвай терма жамоаси ғолибга айланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг