Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон мудофаа вазири ХХР Марказий ҳарбий кенгаши раиси ўринбосари билан учрашди

Ўзбекистон мудофаа вазири ХХР Марказий ҳарбий кенгаши раиси ўринбосари билан учрашди

Фото: «

Ўзбекистон Мудофаа вазири Абдусалом Азизов Пекинда ХХР Марказий ҳарбий кенгаши раиси ўринбосари Чжан Юся билан учрашди. Бу ҳақда «Халқ сўзи online» нашри хабар бермоқда.

«Икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилгандан буён ўзаро дўстлик, ҳамкорлик ва умумий муваффақият принциплари қўллаб-қувватланмоқда. Хитой Ўзбекистонни икки давлат раҳбарлари ўртасида эришилган консенсусларни ҳаётга татбиқ этиш учун “Бир макон, бир йўл” қурилиши, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида алоқалар ва мувофиқлаштиришни, сиёсий ва стратегик ўзаро ишончни узлуксиз мустаҳкамлаш, барча соҳаларда амалий ҳамкорликни фаоллаштириш, армиялар ўртасидаги муносабатлар ва ҳар томонлама стратегик шериклик бўйича Хитой —Ўзбекистон алоқаларини бойитишда ишончли дўст ва стратегик шерик сифатида кўради», — деди Ч. Юся.

А. Азизов, ўз навбатида, Хитой Ўзбекистонинг буюк қўшниси эканлигини қайд этди. Унинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон Хитой билан ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириши учун ўз саъй-ҳаракатларини сафарбар этаяпти, Хитой томони билан ҳамкорлик салоҳиятини ўзлаштиришга тайёр. У бу борада Қуролли кучлар ўртасидаги алоқалар муҳим аҳамият касб этишини айтиб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг