Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон 8 ойда 5,8 млрд долларлик олтин сотгани маълум бўлди

Ўзбекистон 8 ойда 5,8 млрд долларлик олтин сотгани маълум бўлди

Ўзбекистон 8 ойда қиймати 5,8 млрд. AҚШ долларига тенг бўлган олтин сотган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига 147,2 % ни ташкил этиб, 1,8 млрд. AҚШ долларига кўп. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Олтин экспорти жами экспорт улушининг 50 % ни ташкил этмоқда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон жаҳоннинг 160 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда.

Ўтган саккиз ой мобайнида республиканинг ташқи савдо айланмаси 24,5 млрд. AҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 млрд. AҚШ долларига камайган.

Ташқи савдо айланмасида экспорт 11,6 млрд. AҚШ доллари, импорт ҳамжи 12,9 млрд. AҚШ долларига тенг бўлиб, ташқи савдо айланмаси салдоси -1,3 млрд. AҚШ долларини ташкил этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг