Ўзбекистон ОТЖ гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади
Хитойда давом этаётган Осиё чемпионати доирасида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Уммон олимпия терма жамоаси устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
Ўзбекистоннинг ягона голига 37-дақиқада рақиб жарима майдонидаги тартибсизликдан унумли фойдаланган Достонбек Турсунов муаллифлик қилди.
«А» гуруҳининг яна бир учрашуви — параллел равишда кечган Хитой ва Қатар олимпиячилари беллашувида қатарликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, 100 фоизлик натижа билан кейинги босқичга йўл олди. Мезбонлар тезкор гол билан ҳисобни очган бўлишига қарамай, қизил карточка ва мажбурий ўзгаришлар ўз кучини кўрсатди — якунда икки гол ўтказиб юборган Хитой мусобақа билан хайрлашди.
Шу тариқа Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мусобақадаги иштирокини давом эттирадиган бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter