Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон темир йўллари» бошқарувида янги тайинлов амалга оширилди

«Ўзбекистон темир йўллари» бошқарувида янги тайинлов амалга оширилди

Фото:«Xabar.uz»

Ҳукумат қарори билан Хайитбай Ахмадалиевич Омонов  «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг саноат ишлаб чиқариши масалалари бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Эслатиб ўтамиз,  «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти халқ хўжалиги ва аҳолининг темир йўл транспортида юк ва йўловчиларни ташиш эҳтиёжларини тўла қондириш ҳамда темир йўлнинг барқарор ва хавф-хатарсиз ишлашини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг