Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

133,2 миллионлик келишувлар. Ўзбекистон-Тожикистон бизнес форуми натижалари маълум қилинди

133,2 миллионлик келишувлар. Ўзбекистон-Тожикистон бизнес форуми натижалари маълум қилинди

Фото: «mft.uz»

Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистон Республикасига Давлат ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон бизнес-форуми ҳамда «Тожикистонда ишлаб чиқарилган» миллий маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги матбуот-хизмати хабар беришича, ушбу бизнес-форумда икки давлатнинг 400дан ортиқ тадбиркорлари иштирок этди.

Музокаралар якунига кўра, умумий 133,2 млн доллар миқдорида 58та шартнома ва келишувлар имзоланди. Улардан 52таси — умумий 89,9 млн долларга тенг экспорт шартномалари, 3 таси — 3,3 млн доллар ҳажмида импорт шартномалари ва қолган учтаси — молиявий ҳамкорлик бўйича келишувлар (40 млн доллар). Жумладан, нефт-газ, металлургия, машинасозлик, электротехника, кимё, қурилиш, фармацевтика, озиқ-овқат саноатлари, молия ва бошқа соҳаларга оид келишувлар имзоланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг