Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон-Туркманистон Давлат чегараси демаркацияси бўйича музокаралар бўлиб ўтди

Ўзбекистон-Туркманистон Давлат чегараси демаркацияси бўйича музокаралар бўлиб ўтди

Фото: Sputnik

2019-йилнинг 22-28-июл кунлари Бухоро шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон Ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Тадбирда Давлат чегарасининг айрим участкаларида демаркация чизиғини ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди ҳамда кейинги учрашувларда мазкур масала бўйича қарор вариантларини тақдим этишга келишилди.

Музокаралар юқори даражада ташкиллаштирилди ҳамда дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтди.

Учрашув сўнггида делегациялар раҳбарлари Тўлқин Абдуллаев ва Мамед Мамедов якуний Баённомани имзоладилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг