Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон — Миср: ҳамкорликка доир ўн иккита ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон — Миср: ҳамкорликка доир ўн иккита ҳужжат имзоланди

Фото: Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати

Кўксаройда ўтган музокаралар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг Қўшма баёноти қабул қилинди.

Ҳар икки мамлакат ҳукумат ва вазирликлари ўртасида саёҳлик, инвестиция, солиқ, адлия, қишлоқ хўжалиги, маданий мерос ва спорт соҳалари, ташқи ишлар ва ёшлар масалалари бўйича 12 та ҳужжат имзоланди.

Ўзбекистон ва Миср давлат раҳбарлари ўтказилган музокаралар ва эришилган келишувлардан мамнунлигини, икки мамлакат муносабатларида янги босқич бошланганини таъкидлашди.

Фото: Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати

«Абдулфаттоҳ ас-Сиси жанобларининг Ўзбекистонга биринчи расмий ташрифи икки мамлакат муносабатларида тарихий аҳамиятга эга бўлди. Очиқ, дўстона ва амалий руҳда ўтган музокараларимиз барча масалалар юзасидан ёндашув ва қарашларимиз ўхшашлигини кўрсатди. Ишончим комилки, бугунги келишувлар Ўзбекистон билан Миср ўртасидаги муносабатларни сифат ва моҳият жиҳатидан бойитиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизни янги, юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Миср Президенти Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг барча соҳалари бўйича келишиб олганини, бу келишувлар келгуси ташрифларга дебоча ва улкан натижаларга пойдевор бўлишини таъкидлади.

Абдулфаттоҳ ас-Сисининг мамлакатимизга расмий ташрифи бугун якунланади.

Фото: Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг