Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ва Туркия инновация борасида илмий ҳамкорликни йўлга қўяди

Ўзбекистон ва Туркия инновация борасида илмий ҳамкорликни йўлга қўяди

Фото:«AzerNews»

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Туркия илмий технологик тадқиқотлар кенгаши «TUBITAK» ўртасида ҳамкорлик тўғрисида протокол имзоланди. Мазкур ҳужжатда биргаликда илмий тадқиқотлар олиб бориш, илмий ишлар ҳақида маълумот алмашиш, янги илмий услубларни қўллаш, маърузалар ўқиш, илмий ва технологик тадбирлар ташкил этиш кўзда тутилган.

Таъкидлаш лозимки, Туркия ҳам Ўзбекистон сингари инновацион тадқиқотларга давлат иқтисодиётини юксалтиришга йўналтирилган асосий тамойиллардан бири сифатида қарамоқда. Илмий тадқиқотлар учун сарфланган маблағ ҳажми 2016 йилда ЯИМнинг 1,5 фоизини ташкил қилган. Масалан, Туркияда барпо этилган технопарклар назариётчилар билан бирга амалиётчилар ҳам ижод қиладиган илмий марказ ва ишлаб чиқариш майдончаси ҳисобланади.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги илмий-техник ва инновацион соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш учун янги технологиялар, илм-фан ва техника ютуқларини жорий этиш, турли илмий тадқиқот институтларида қўшма тадқиқотлар ўтказиш таклиф қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг