Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда 2019 йилда қанча автомобиль ишлаб чиқарилди?

Ўзбекистонда 2019 йилда қанча автомобиль ишлаб чиқарилди?

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистонда 2019 йилда 271 098 дона автомобиль ишлаб чиқарилди, бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АЖ ахборот хизматига асосланиб «Daryo.uz» хабар берди.

Акциядорлик жамиятининг Telegram-каналида берилган маълумотларга кўра 2018 йилда ушбу рақам 220 667 тани ташкил қилганди.

Аввал «Ўзавтосаноат» «UzAuto Motors» компаниясининг Хоразм филиали ишлаб чиқариш тармоғи конвееридан 200 мингинчи автомобиль чиққани, ушбу автомобилнинг «Damas» русумига тегишли эканини хабар қилган.

25 декабрда «UzAuto Motors» компанияси Тошкентда «Chevrolet»нинг тўртта янги модели — «Tahoe», «Traverse», «Trailblazer» ва «Equinox»нинг тақдимотини ўтказган, кейинчалик шу куннинг ўзида ушбу тўртта янги йўлтанламаснинг тахминий нархлари, яъни «Chevrolet Equinox» автомобили 32—35 минг доллар, «Chevrolet Traverse» 38—45 минг доллар, «Trailblazer 50—60 минг доллар ва «Chevrolet Tahoe» 85—90 минг доллар эквивалентида экани айтилган.

27 декабрда «Equinox»: бошланғич нархи — 225 652 174 сўм (23,7 минг доллар)дан, Redline LT комплектацияси — 303 478 261 сўм (31,9 минг доллар), «Trailblazer»: бошланғич нархи — 264 347 826 сўм (27,7 минг доллар)дан, LTZ комплектацияси — 346 086 957 сўм (36,3 минг доллар), «Traverse»: бошланғич нархи — 404 173 913 сўм (42,4 минг доллар)дан, Premier комплектацияси: 518 260 870 сўм (54,4 минг доллар), «Tahoe»: бошланғич нархи — 517 391 304 сўм (54,3 минг доллар)дан, Premier комплектацияси: 691 304 348 сўм (72,6 минг доллар) эканлиги расман эълон қилинганди.

29 декабрда «UzAuto Motors» савдонинг илк кунида 85 дона «Tahoe», «Traverse», «Trailblazer» ва «Equinox» бўйича шартнома тузгани, «Trailblazer» ва «Equinox» автомобиллари учун «UzAuto Motors»нинг барча дилерларида шартнома имзолаш мумкинлиги, «Tahoe» ҳамда «Traverse» автомобиллари учун шартномалар эса Тошкент вилоятидаги «Nurafshon Autocentre» автосалонида мавжудлиги хабар қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг