Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда АҚШ университети филиали очилиши мумкин

Ўзбекистонда АҚШ университети филиали очилиши мумкин

Фото: Адлия вазирлиги

2018 йил 15 май куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов Америка адвокатлар ассоциацияси (AАA) президенти Роберт Карлсон ва ушбу ташкилотнинг бошқа мутасаддилари билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

AАA вакиллари томонидан уларнинг юридик касбни қўллаб-қувватлаш, жумладан, одил судловни амалга оширишни яхшилаш, ОЎЮларини аккредитациядан ўтказишдаги роли ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, AАA вакиллари ҳуқуқ устуворлиги дастури, хусусан, тўғрилаш услубиёти, тергов стандартлари, тегишли тадбирлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича юристларнинг касб малакаси ва техник экспертизасини ошириш бўйича етакчи халқаро амалиёт алмашиш имконияти, коррупция, одам савдоси, экстремизмга қарши кураш, сармоявий низолар каби соҳаларда юзага келаётган масалалар бўйича тренинглар ташкил қилиш жараёнлари билан ҳам таништирди.

Ўз навбатида Р.Давлетов AАA вакилларини ҳуқуқ тартиботи, адвокатура, адлия органлари ва муассасалари, шунингдек, юридик кадрларни тайёрлаш тизимида амалга оширилаётган устувор ислоҳотлар билан таништирди. Томонлар ҳозирги вақтда жамият олдида турган ҳуқуқий даъватларга доир фикрлари билан ўртоқлашди.

AАAнинг АҚШда юридик кадрлар малакасини ошириш ва юридик йўналишдаги ОЎЮларини аккредитациядан ўтказишдаги муҳим ролини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда АҚШнинг юридик ОЎЮларини очиш, шунингдек, ўзбекистонлик ҳуқуқшунослар учун тренинг ва курслар ташкил қилишда кўмак кўрсатиш масалалари кўриб чиқилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг