Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда электрон тижоратга бағишланган йирик анжуман бўлиб ўтади

Ўзбекистонда электрон тижоратга бағишланган йирик анжуман бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 6-7 ноябрь кунлари Windham Tashkent меҳмонхонасида молия соҳасидаги энг йирик тадбир – E-Commerce Day 2018 бўлиб ўтади. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Бу электрон тижорат мавзусига бағишланган дастлабки энг йирик анжуманлардан биридир. 

E-Commerce Day анжуманида экспертлар юртимизда молия ва банк соҳаларининг, хусусан, интернет-тижоратнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил этишади ва жаҳонда уни ривожлантириш борасидаги тажрибалар билан ўртоқлашилади. Шунингдек, молия инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича фикр алмашишади.

Анжуманда А. Иванов (Россия ва бошқа мамлакатлардаги масофавий савдо миллий ассоциацияси президенти), Л.Зондберг (Россиянинг энг катта экспресс-етказиб берувчиси ва логистика оператори — DPD тижорат директори),  Д.Григориев (Wunder Digital Agencyнинг ривожлантириш бўйича директори) ва бошқа машҳур мутахассислар иштирок этишади.

Тадбир қатнашчилари электрон тижорат бўйича фойдали тажрибага эга бўлишлари,  интернет орқали савдо қилишни ўрганишлари ва, энг муҳими, бизнес учун керакли ҳамда муҳим алоқаларни ўрнатишга эришишлари мумкин.

Шунингдек, анжуманда интернет-савдо провайдерлари (курьерлик хизматлари, бухгалтерия, молиявий хизматлар), чакана ва электрон савдо ҳамда хизматлар (дўконлар, интернет-дўконлар),  АТ ва инновациялар соҳаларида фаолият юритувчи компаниялар (инжиниринг,  ишлаб чиқиш ва  дастурий таъминот)  ҳам қатнашишади.

Тадбир Ўзбекистон Электрон савдо палатаси томонидан ташкил этилмоқда. «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази тадбирнинг ҳамкори ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг