Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда енгил автомобил ишлаб чиқариш кўпайди

Ўзбекистонда енгил автомобил ишлаб чиқариш кўпайди

Кадр:«Youtube»

2018 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда 64193 дона енгил автомобил ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасига асосланиб, «Ҳалқ сўзи» хабар бермоқда.

Қайд қилинишича, 2017 йилнинг шу даврида 52 мингдан зиёд автомобиллар ишлаб чиқарилган бўлса, бу кўрсаткич, 2018 йилга келиб 64 193тани ташкил қилган. Бу 22,4 фоизга кўпроқ дегани.

2018 йилнинг шу даврига қадар 1079 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йили бу кўрсаткич Ўзбекистонда енгил автомобил ишлаб чиқариш  1584тани (- 31,9 фоиз) ташкил қилганди. Ишлаб чиқарилган автобуслари сони эса 219тани ташкил қилган. Ўтган уларнинг сони 372 донани (- 41,1 фоиз) ташкил қилганди.

Ўз навбатида, ишлаб чиқарадиган саноатда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан трактор ишлаб чиқариш 5,3 мартага, акриль ва винил полимерлари асосидаги бўёқлар ва лаклар – 41,9%га, автомобиль двигателлари 33,0%га, дизель ёқилғиси – 24,8%га, ўсимлик ёғи (тозаланган) – 9,6%га, автомобиль бензини – 0,6%га ва пахта толаси – 1,9%га ошган.

Шу билан бирга, портландцемент ( - 7,2 фоиз) ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш (- 1,2) ҳажмининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан пасайган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг