Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлардаги қонунбузарларга қарши жиддий чора кўрилади

Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлардаги қонунбузарларга қарши жиддий чора кўрилади

Ўзбекистонда интернет жаҳон ахборот тармоғи, шу жумладан, ижтимоий тармоқларда содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш чоралари такомиллаштирилади. Бу ҳақда 2021 йилги Давлат дастури лойиҳасида қайд этилган.

Бунинг учун норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада интернет жаҳон ахборот тармоғида, шу жумладан, ижтимоий тармоқларда содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш ва тегишли шахсларни фош этишга қаратилган чора-тадбирлар назарда тутилади.

2021 йилнинг 1 апрелигача тайёрланиши лозим бўлган ушбу лойиҳа ижросига Бош прокуратура, ИИВ, АОКА, ДХХ, Олий суд ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар масъул этиб белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг