Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда илк бор RFID технологиялари асосидаги кутубхона очилди

Ўзбекистонда илк бор RFID технологиялари асосидаги кутубхона очилди

Фото: ТАТУ матбуот хизмати

«INFOLIB 2019» ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида ташкил этилган RFID технологиялари асосидаги автоматлаштирилган намунавий кутубхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТАТУ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ТАТУ матбуот хизмати

Тадбирда олий таълим муассасаларининг AРМ раҳбарлари ва етакчи мутахассислари учун «ID LOGIC» компанияси бош директори Сергей Никулин (Россия) иштирокида «Aхборот-кутубхона муассасаларини комплекс автоматлаштириш истиқболлари» мавзусида семинар ташкил қилинди ҳамда кутубхоналар фаолиятини автоматлаштириш соҳасидаги замонавий технологиялар, уларнинг имконият даражалари ҳақида маълумотлар берилди.

Фото: ТАТУ матбуот хизмати

RFID технологияларидан фойдаланган ҳолда ахборот хизматлари самарадорлигини оширишнинг янги техник ва дастурий воситалари тақдимотига бағишланган мазкур тадбирда кутубхоналарда RFID тизимларини жорий қилишнинг қуйидаги имкониятларига алоҳида тўхталиб ўтилди:

RFID тизимларини жорий қилишнинг имкониятлари:

  • фондлар билан операцияларда инсон омилининг таъсирини камайтириш ва нотўғри идентификациялашнинг олдини олиш;
  • кутубхона ишининг самарадорлигини ошириш ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш станцияларини жорий қилиш орқали кутубхона фойдаланувчиларига хизмат кўрсатиш тезлигини ошириш;
  • инвентаризация вақтини қисқартириш;
  • китоб фондининг сақланишини таъминлаш;
  • китобларни фонд ичида ва ундан ташқарида кўчириш жараёнини иложи борича ошкора қилиш;
  • кутубхона талабларига мувофиқ экспонатларни тезда ташкил қилиш ва илмий ва таълим ресурсларига тезкор кириш орқали таълим самарадорлигини сезиларли даражада ошириш.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг