Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда илк маротаба ўқувчилар ўртасида медиа фестивал ўтказилади

Ўзбекистонда илк маротаба ўқувчилар ўртасида медиа фестивал ўтказилади

Фото:Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

«Менинг ижод маҳсулим» анъанавий ўқувчи-ёшлар медиа фестивали Республикамиздаги барча умумтаълим мактабларининг 8-11 синфларида таълим олаётган (14-18 ёшдаги) ижодкор ўқувчи-ёшларнинг ижодий фаолиятини оммалаштириш, касбий маҳоратини ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Фестиваль олти йўналишда ташкил этилади:

I «Энг яхши ижтимоий ролик» – ўқувчи муаллифлигида «Менинг мактабим!», «Менинг ўқитувчим – менинг қаҳрамоним!», «Ўқувчининг бир куни» каби мавзуларнинг бирига ёзилган сценарий асосида тасвирга олинган 3 дақиқалик видеороликлар;

II йўналиш: «Энг яхши медиа ишланма» – ўқувчи муаллифлигида мактаб ҳаёти, китобхонлик, таълим олиш тизимини, таълим муассасаси ёшлар ташкилоти фаолияти ҳақида маълумотлар алмашинуви тизимини жорий қилиш бўйича ишлаб чиқилган веб саҳифа, сайт, мобил илова ёки электрон дастур;

III йўналиш: «Энг яхши тарғибот каталоги» – ўқувчи муаллифлигида «Соғлом турмуш тарзи», «Ўқувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари», «Экологик маданият», «Сен ёшлар иттифоқини биласанми?», «Таълим ва мутахассислик» каби мавзуларнинг бирига тайёрланган тарғибот каталоги (тарғибот каталоги А2 форматида компьютер графикаси асосида тайёрланган бўлиши ва энг камида 4 та саҳифадан иборат бўлиши лозим);

IV йўналиш: «Энг яхши мактаб рўзномаси» – ўқувчи-ёшлар ва мактаб бошланғич ташкилоти сардорлари томонидан тайёрланган мактаб ҳаёти, ўқувчиларнинг ўй-фикрлари, уларнинг билимини янада мустаҳкамлаш учун хизмат қилувчи материаллар жамланган мактаб рўзномаси (газетаси);

V йўналиш: «Энг яхши мактаб радио эшиттириши» – ўқувчи-ёшлар ва мактаб бошланғич ташкилоти сардорлари томонидан тайёрланган радиоэшиттириш сценарийси ва олиб борилган радиоэшиттиришнинг ёзиб олинган аудио матни;

VI йўналиш: «Менинг орзуйимдаги замонавий мактаб» лойиҳаси. Ўқувчи-ёшлар ва мактаб бошланғич ташкилоти томонидан тайёрланган замонавий мактаб.

Аризалар ва ижодий ишлар 20 декабрга қадар қабул қилинади.

Фестивалнинг республика босқичи 5-6 январ кунлари «Аъло таътил лойиҳаси: Қишки оромгоҳи» доирасида ўтказилади.

Фестивалда иштирок этган ишлардан ҳар бир йўналиш бўйича 1 тадан ижодий иш номинациялар бўйича тақдирланади.Фестивалда ғолиб бўлган 6 нафар иштирокчилар лауреатлик сертификати, статуэтка ва планшет билан, номинациялар бўйича ғолиб деб топилган яна 6 нафар иштирокчилар махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Фото:Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг