Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондаги ишсизлик даражаси ҳақида расмий маълумот берилди

Ўзбекистондаги ишсизлик даражаси ҳақида расмий маълумот берилди

Фото:«Спутник»

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистондаги ишсизлик даражаси ҳақида расмий маълумот берди.

2019 йилнинг март ойида вазирлик ҳузуридаги Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази томонидан республикадаги 108 та туман ва шаҳарларда кенг кўламли ижтимоий текширувлар ўтказди. Фуқароларнинг 462 та ўз-ўзини бошқариш органлари, 4900 та уй хўжалиги ва 25691 нафар фуқаро қамраб олинди. 

Текширув натижаларига кўра, ижтимоий фаол аҳолига нисбатан ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2018 йилнинг январь-декабрига (9,3 фоиз) нисбатан 0,1 фоизга кўп, бироқ 2018 йилнинг январь-март ойларига нисбатан 0,3 фоизга пастроқдир. Энг юқори ишсизлик даражаси 9,7 фоиз билан Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида қайд этилган бўлса, энг паст кўрсаткич Тошкент шаҳрида (8,0 фоиз) аниқланди. Ишга муҳтож аҳоли сони 1 391,1 минг кишини ташкил этди. Ишсизлик даражаси 30 ёшгача бўлган ёшлар орасида 15,3 фоизни, шундан 15-25 ёшлилар ўртасида 17,1 фоизни, аёллар ишсизлиги эса 13,0 фоизни кўрсатди.

Меҳнат ресурслари миқдори меҳнатга лаёқатлилар сонининг 183,2 минг кишига ортгани ҳисобига 18 953,8 минг аҳолини ташкил этди. Бу 2018 йилнинг январь-март ойларига нисбатан 1 фоизга кўп.

Ижтимоий фаол аҳоли сони эса 14 767,1 мингга етган (2018 йил январь-март ойларига нисбатан 1 фоиз юқори). Бунда расмий ижтимоий сектордаги бандлик 5 412,1 минг кишини ташкил қилади. Мазкур кўрсаткич ижтимоий соҳада банд бўлганлар (92,2 мингга), шунингдек, патентга эга юридик шахс бўлмаган тадбиркорлар (76,9 мингга) ортиши ҳисобига 176,3 мингга (3,4 фоизга) кўпайган.

Норасмий сектордаги бандлик эса ўтган йилги кўрсаткич билан бир хилда қолган – 7 963,9 минг киши. Бунда вақтинчалик бир марталик ва мавсумий ишларни бажарувчилар сони (41,9 мингга) ошгани кузатилган, меҳнат шартномаларисиз ишлаётганлар ва махсус рухсатномасиз тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётганлар сони эса умумий олганда бироз (3,6 мингга) камайган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг