Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда IТ-технологиялар, бизнес ва тадбиркорликка қизиқувчи қизлар танлови бошланди

Ўзбекистонда IТ-технологиялар, бизнес ва тадбиркорликка қизиқувчи қизлар танлови бошланди

Фото: «Inha.uz»

Хабар берганимиздек, 2018 йилнинг 19 январь куни Тошкент шаҳридаги ИНҲА университетида «Technovation Uzbekistan Launch Week 2018» кенг кўламли тадбир бошланди.

Ҳар йили «Technovation» халқаро технология танлови, 10 ёшдан 18 ёшгача бўлган қизлар учун дунёнинг 160 мамлакатида ўтказилиб,  IТ-технологиялар, бизнес ва тадбиркорликка қизиқувчи қизларни жамлайди.

«Technovation Challenge» дастури Ўзбекистонда иккинчи марта ўтказилмоқда. Танлов «Technovation Uzbekistan Launch Week 2018» тадбири билан бошланади.

20-21 ва 27-28 январь кунлари кундузги ва кечки сессиялар шаклида бир қатор семинарлар ва маҳорат дарслари ўтказилади.

20-21 январда жамоалар дизайн-фикрлаш, ижтимоий тадбиркорлик, жамоани шакллантириш, маркетинг тадқиқотлари асослари ва бошқа фойдали амалий фанлар бўйича ўқув семинарлари ўтказилиб, якунда жамоаларга «уй вазифаси» берилади.

Яратилган лойиҳалар бўйича дастлабки ишланмалар тақдимоти 27-28 январь кунларидаги сессияда ўтказилади ҳамда жамоалар мувофиқлаштирувчи ва менторлардан маслаҳатлар оладилар.

Датур доирасида жамоа менторлари учун «устозлар тренинги» ўтказилади. Шунингдек, қизларнинг ота-оналари учун тренинг уюштирилиб, улар STEM-таълимининг устунликларига бағишланади. Шу билан бирга ИНҲА университети ва ТАТУнинг  таълим соҳасидаги имкониятлари тақдимоти бўлиб ўтади.

Жорий йилда «Technovation» мамлакатимизнинг барча вилоятларида ташкил этилиб, ҳудудлардаги иштирокчилар учун сессиялар «онлайн» шаклида ўтказилади.

«Technovation Uzbekistan Launch Week 2018» якунланиши билан жамоалар лойиҳаларини маромига етказиш учун менторлар иштирокида мустақил ишлай бошлайдилар. Тадбирларнинг кейинги сессияси 2018 йилнинг март ойи охирларига режалаштирилган бўлиб, унда лойиҳаларнинг оралиқ натижалари муҳокама қилинади, жамоалар мувофиқлаштирувчилардан маслаҳат оладилар, шунингдек, унда маҳаллий ва хорижий спикерларнинг семинарлари ҳам ўрин олган.

Якуний босқич ва танлов ғолибларини аниқлаш май ойининг ўрталарига мўлжалланган, ҳакамлар ҳайъати натижаларига кўра, Ўзбекистон номидан халқаро танловда иштирок этадиган бир қатор жамоалар аниқланади.

Танловга рўйхатдан ўтиш «Technovation Uzbekistan» сайтида 10 февраль кунига қадар давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг