Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда тўйда бўлган қозоғистонлик аёлда коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда тўйда бўлган қозоғистонлик аёлда коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда тўйда бўлиб қайтган қозоғистонлик аёлда коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда inform.kz хабар бериб ўтди.

Қозоғистоннинг Алмати вилояти, Енбекшиказах туманида истиқомат қилувчи, 1960 йилда таваллуд топган аёл қариндошлари билан бирга Ўзбекистонда, Тўрткўл қишлоғида ўтказилган тўй маросимида иштирок этган. Умумий жиҳатдан 14 нафар меҳмон 26 март санасида Қозоғистонга қайтган ва 27 март куни ҳаммаси стационарда карантинга олинган.

Карантин давомида ҳаммадан тиббий таҳлил олинган. Натижада юқорида келтириб ўтилган аёлда коронавирус инфекцияси аниқлангани хабар қилинмоқда. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозим, 29 март санасида Қозоғистоннинг Алмати вилоятида 6 кишида коронавирус инфекцияси топилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг