Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда туризм бўйича янги институтлар ташкил этилади

Ўзбекистонда туризм бўйича янги институтлар ташкил этилади

Фото: «Shanghai Street Stories»

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси «Tourism brand Ambassador of Uzbekistan» (Ўзбекистоннинг туризм бўйича элчилари) институтини ташкил этиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи билан ички ва ташқи туризмга оид тадбирлар режаси ишлаб чиқиляпти. Шунингдек, Ўзбекистоннинг сайёҳлик бренди ва ҳудудларнинг сайёҳлик суб-брендлари тузилади.

Бунинг учун бир қатор янги институтлар, жумладан, туризм соҳасида «Миллий PR-марказ», чет элларда «туризм элчилари» институтлари ташкил этилади. Туризм элчилари сифатида хорижий мамлакатларда ном қозонган сиёсий, маданий, спорт ва ишбилармон доира вакиллари тайинланиши кутиляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг