Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда йўловчи вагонлари ишлаб чиқарилиши мумкин

Ўзбекистонда йўловчи вагонлари ишлаб чиқарилиши мумкин

Фото: Ўзбекистон темир йўллари

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида Швейцариянинг “Stadler” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда вагонсозлик йўналиши бўйича икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Бу ҳақида "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг матбуот хизмати томонидан хабар берилган.

Жумладан, Ўзбекистонда йўловчи вагонлари ишлаб чиқариш ҳудуддини ташкил этиш, Марказий Осиё бўйича экспортни йўлга қўйиш каби бир қатор истиқболли лойиҳалар муҳокамаси бўлди.

Тадбирда ўзбекистонлик мутахассислар томонидан “Stadler” компаниясининг замонавий техника ва технологияларини саноат корхоналарида жорий этиш, электровознинг асосий тортиш тизими, бутловчи қисмларини мамлакатимизга етказиб бериш борасида таклифлар билдирилди. Йиғилишда Швейцарияда тайёрланган замонавий метро поездлари ва электричкалар ҳаракатини Ўзбекистонда жорий этиш борасида ҳам сўз борди.

Учрашув сўнггида икки томонлама манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга ҳам эришилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг