Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик 20 нафар ёш олим Ҳиндистоннинг етакчи университетларида тажриба оширади

Ўзбекистонлик 20 нафар ёш олим Ҳиндистоннинг етакчи университетларида тажриба оширади

Фото: Инновацион ривожланиш вазири матбуот хизмати

28 ноябрь куни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Савдо саноат палатаси раиси Адҳам Икромов ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар масъулларидан иборат делегация Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида қатор учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Учрашув натижаларига кўра, 2020 йилнинг январь ойида юртимизнинг 20 нафар ёш олими Ҳиндистоннинг етакчи университетлари ва илмий марказларида қисқа муддатли стажировкалар ўташларига келишилди. Стажировкалар Ҳиндистоннинг Илм-фан ва технологиялар вазирлиги билан ҳамкорлигида ташкил этилади. Мазкур тажриба ёш олимларнинг ҳинд илмий ютуқларини ўрганиш, Ҳиндистон илмий марказлари ва университетлари лабораторияларида тадқиқотлар олиб бориш ҳамда келгусида қўшма лойиҳаларни олиб бориш учун замин яратиши кутилмоқда.

Стажировкалар дастурининг илк қатнашчилари 3 та йўналиш — биотехнологиялар, био хилма-хиллик ва генетика; Катта маълумотлар (Big Data) ва фармацевтика соҳаларида ўз билимларини ошириш, тажриба алмашишларига шароитлар яратилади.

Инновацион ривожланиш вазири, шунингдек, сунъий интеллект соҳасида фаолият юритаётган ҳиндистонлик ишбилармонлар билан ҳам учрашиб, уларнинг инновацион маҳсулотларини вазирликнинг янги қурилаётган биносида жорий қилиш бўйича музокаралар олиб борди. Ҳиндистонлик ҳамкорлар Ўзбекистон билан ҳамкорлик истиқболларига юқори баҳо бериб, технологиялар трансфери иккала мамлакатнинг инновациялар соҳасидаги ўзаро манфаатли алоқаларига хизмат қилишини таъкидладилар.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг