Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик автоташувчилар энди Туркияга визасиз киради

Ўзбекистонлик автоташувчилар энди Туркияга визасиз киради

Фото: «Google.com»

Ўзбекистонлик автоташувчилар Туркияга 30 кун муддатга визасиз кириш тартиби жорий қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги хабар бериб ўтди.

Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туркия Республикасига ташрифи чоғида 2017-йил 25-октабр куни имзоланган Йўловчи ва юкларни автомобилларда халқаро ташувлар тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни амалга ошириш доирасида қабул қилинди. Унга кўра Туркия ҳукумати томонидан Ўзбекистон автоташувчилари учун Туркияга 30 кун муддатга визасиз кириш тартиби жорий қилинди.

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған 9-май куни тегишли қарорга имзо чекди ва у 2019-йилнинг 10-майидан кучга кирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг