Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонлик ўқувчилар Озарбайжондаги халқаро олимпиадада кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик ўқувчилар Озарбайжондаги халқаро олимпиадада кумуш медални қўлга киритди

Фото:Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистонлик ўқувчилар математика, кимё ва физика фанлари бўйича ўтказилаётган Халқаро олимпиадада умумжамоа хисобида 2-ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Озарбайжон Республикасининг Баку шаҳрида математика, физика ва кимё фанлари бўйича 16 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида «Истеъдодлиларни тайёрлаш лабараторияси» II халқаро болалар олимпиадаси ўтказилмоқда.

Халқаро олимпиадада Бухоро вилояти Қоракўл тумани 1-сонли ихтисослашитирилган давлат умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчилари Дониёр Исмоилов ва Севара Остоновава ҳамда 8-синф ўқувчиси Лазизбек Ражаббоев иштирок этмоқда.

Фото:Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

«Истеъдодлиларни тайёрлаш лабараторияси» ИИ- халқаро болалар олимпиадасида12 та давлатдан 112 нафар ўқувчилар қатнашмоқда. Олимпиаданинг асосий имтиҳонлари 12 декабр куни ўтказилиб Ўзбекистонлик ўқувчилар математика ва физика фанларидан ғолибликни қўлга киритиб умумжамоа хисобида 2 ўринни қўлга киритдилар.

Олимпиада иштирокчилари 15 декабр кунига қадар Баку шаҳрида дастур доирасида саёҳатларда иштирок этиб 16 декабр куни Ўзбекистонга қайтишади.

Мазкур халқаро олимпиадада Ўзбекистонлик ўқувчилар илк маротаба иштирок этиши. Олимпиада ўқувчиларнинг иштирок этиши ташаббуси Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан илгари сурилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг