Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик талабалар Россиядаги иқтисодий олимпиадада ғолиб бўлди

Ўзбекистонлик талабалар Россиядаги иқтисодий олимпиадада ғолиб бўлди

Фото: ТДИУ ахборот хизмати

2018 йил 22-26 октабр кунлари Россия Федерациясининг Уфа шаҳрида бўлиб ўтган "Иқтисодиёт фанлари ҳафтаси" номли Халқаро ёшлар иқтисодий форумида Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди.

Университетнинг "Бухгалтерия ҳисоби ва аудит" факултети 4 босқич талабалари Буранова Жазира, Собиржонова Азизахон ва Закиров Баходир "Стань профессиональным бухгалтером" номли Халқаро олимпиадада биринчи ўринга эга бўлди ва дипломлар билан тақдирланди, деб хабар бермоқда университет ахборот хизмати.

Шунингдек, талабалар солиқ ва солиққа тортиш бўйича бўлиб ўтган мусобақада ҳам иштирок этиб "Энг креатив гуруҳ" номинациясида ғолиб бўлишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг