Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекнефтгаз» АЖ «UNG Petro» корхонаси 70 дан ортиқ АЁҚШ орқали истеъмолчиларга нефть маҳсулотлари етказиб бермоқда (фото+видео)

«Ўзбекнефтгаз» АЖ «UNG Petro» корхонаси 70 дан ортиқ АЁҚШ орқали истеъмолчиларга нефть маҳсулотлари етказиб бермоқда (фото+видео)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги 143-сонли «Ўзбекнефтгаз» АЖ самарадорлигини оширишга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ва «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2019 йил 7 августдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш баённомаси асосида «UNG» бренди остида нефть маҳсулотларини сотишни амалга оширувчи автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғининг бошқарув компанияси сифатида «UNG Petro» МЧЖ ташкил этилди.

Айни пайтда автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчаларини қабул қилиш ва узатиш, нефть маҳсулотларини етказиб беришда узилишлар рўй беришининг олдини олиш ва улар фаолиятининг тўхтаб қолмаслиги борасида фаол ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда корхона балансида республика бўйлаб 70 дан ортиқ автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчалари мавжуд бўлиб, 2000 мингга яқин ишчи-ходимлар меҳнат қилмоқда.

Ҳозирги кунда автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг нефтни қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқарилган «АИ-80», «АИ-91» русумдаги бензин, «АИ-92» маркали импорт бензини ҳамда маҳаллий «Евро – 4» ва «Евро – 5» дизель ёқилғиси сотиш механизми йўлга қўйилган.

Шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли «UNG» миллий бренди остида нефть ва газ маҳсулотларини сотишни амалга оширувчи ёқилғи қўйиш станциялари тармоғини бирлаштирувчи «UNG Petro» корхонаси 2020 йил 21 май кунидан эътиборан, юридик шахсларга ҳам хизмат кўрсатишни бошламоқда.

Истеъмолчиларга қулайлик яратиш ва уларнинг ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш мақсадида куну-тун ишлайдиган «ишонч телефони» ташкил этилди ва барча автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчаларида бу ҳақда эълон илиб чиқилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, 2020 йил 13 май куни корхонага қарашли барча Автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларида маҳсулот сифати ва миқдори бўйича текширув ўтказиб келинмоқда. Истеъмолчиларга сифатли бензин ва дизель ёқилғиси етказиб берилишини таъминлаш мақсадида мониторинг ва текширув ишлари йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, ҳарорат пасайишини ҳисобга олган ҳолда ёқилғи маҳсулотларини тўкиш ҳамда қуйиш мосламаларининг зичлиги таъминланди. Тозалаш иншоотлари, канализация, дренаж ва сув билан таъминлаш тармоқларида аниқланган камчиликлар бартараф қилинди ҳамда ишчи-ходимлар мавсум учун махсус кийим-бош, пойабзаллар билан таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июль кунидаги ПҚ–4779-сон Қарорига мувофиқ республикада электрмобилларга хизмат кўрсатиш учун инфратузилмаси, шу жумладан, зарядлаш станциялари ва сервис марказларини ташкил этишнинг рағбатлантириш чора-тадбири белгиланган.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида, «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси томонидан берилган топшириққа асосан, «UNG Petro» МЧЖга қарашли АЁҚШларда қувватлантириш тизимлари ўрнатилмоқда.

Жумладан, «UNG Petro» МЧЖга қарашли Тошкент шаҳрида, Самарқанд шаҳрида электромобилларни қувватлантириш мобил станциялари модулларини ишлаб чиқарувчи тезкор зарядлаш тизимлари ўрнатилди.

«UNG Petro» корхонаси раҳбари Мирзоҳид Мусаев бензин сифатини бир меъёрда сақлаб туриш учун унинг доимий назорати йўлга қўйилгани ҳамда махсус кўчма лаборатория ёрдамида узлуксиз ўрганиш ишлари олиб борилаётгани ҳақида маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг