Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси Бухоро НҚИЗ фаолияти билан танишди

«Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси Бухоро НҚИЗ фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини ёқилғи маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш бўйича белгилаган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув Раиси Меҳриддин Абдуллаев 2020 йил 13 феврал куни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг ишлаб чиқариш майдонларида бўлди.

Ташриф доирасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ишлаб чиқариш жараёни, асосий технологик қурилмалар, заводнинг марказий бошқарув хонаси, маҳсулот ва хом ашё цехи, углеводород хом ашёси ва нефтмаҳсулотларини қуйиш ва тўкиш жараёни, завод марказий таҳлилхонаси ва бошқа ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда ходимларнинг меҳнат шароитлари билан танишди.

Шунингдек, Бухоро НҚИЗ томонидан 2020 йилдаги молиявий-иқтисодий бизнес-режа, хусусан, даромадни ошириш, нефт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб бериш, ўз вақтида ва сифатли техник хизмат кўрсатиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари 2020 йил апрел ойидан бошлаб Евро 4,5 дизел ёқилғисини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда автоматик бошқарув тизимини модернизациялаш борасида белгиланган вазифалар ижроси таҳлил қилинди.

Ташриф доирасида завод раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги «2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори доирасида «Бухоро НҚИЗни модернизация ва реконструкция қилиш» инвестиция лойиҳасини амалга оширилиши намойиш қилинди.

Заводни ривожлантириш, ихтирочилик ва рационализаторлик фаолияти, янги технологияларни жорий этиш, янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бухоро НҚИЗ Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг