Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбектелеком» 10 дақиқа совға қилади

«Ўзбектелеком» 10 дақиқа совға қилади

Фото: «Ўзбектелеком»

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан «Ўзбектелеком» АК ва «Ростелеком» махсус акцияни эълон қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу акция доирасида 2018 йилнинг 1 октябрь куни соат 00:00 дан 23:59 гача бўлган вақт мобайнида «Ўзбектелеком» АК тармоқларида қайд қилинган шаҳар телефонларидан Россия Федерацияси шаҳар телефонларига қўнғироқ қилиб, кун давомида 10 дақиқа устоз ва мураббийларингиз билан бепул суҳбатлашишингиз мумкин. 11-дақиқадан бошлаб қўнғироқлар №125-1/1 нархномасига мувофиқ тарифланади.

Акция фақат «Ўзбектелеком» АК тармоқларида қайд қилинган шаҳар телефонлари қўнғироқларидан қуйидаги телефон префикслари рўйхатига мувофиқ Россия шаҳар телефонлари учун амал қилади: 7495, 7499, 7496, 7498, 7812, 7301, 7302, 7341, 7342, 7343, 7345, 7346, 7347, 7349, 7351, 7352, 7353, 7381, 7382, 7383, 7384, 7385, 7388, 7390, 7391, 7394, 7395, 7401, 7411, 7413, 7415, 7416, 7421, 7423, 7424, 7426, 7427, 7471, 7472, 7473, 7474, 7475, 7481, 7482, 7483, 7484, 7485, 7486, 7487, 7491, 7492, 7493, 7494, 7811, 7813, 7814, 7815, 7816, 7817, 7818, 7820, 7821, 7831, 7833, 7834, 7835, 7836, 7841, 7842, 7843, 7844, 7845, 7846, 7847, 7848, 7851, 7855, 7861, 7862, 7863, 7865, 7866, 7867, 7871, 78 72, 7873, 7877, 7878, 7879.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг