Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзимизнинг Уоррен Баффет» номини олган молиячи Қаҳрамон Ҳолиқов вафот этди

«Ўзимизнинг Уоррен Баффет» номини олган молиячи Қаҳрамон Ҳолиқов вафот этди

Тижорат ва банк соҳасида катта тажрибага эга бўлган, ҳукуматда муваффақиятли фаолият олиб борган молиячи Қаҳрамон Қурбонтурдиевич Ҳолиқов вафот этди.

Қаҳрамон Ҳолиқов Ўзбекистон қимматбаҳо қоғозлар бозорида биринчи хусусий сармоядорлардан бўлганди. У ўзининг ноёб таҳлил қила олиш қобилияти туфайли ўта муваффақиятли савдоларни амалга оширар ва брокерлар орасида «Ўзимизнинг Уоррен Баффет» (Баффет — АҚШ молия бозори етакчиси, миллардер) номи билан танилган эди.

Xabar.uz таҳририяти Қаҳрамон Ҳолиқовнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг