Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЎзМТРК раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди

ЎзМТРК раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди

Фото: «Nuz.uz»

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг кадрлар ва режим масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Абдусалом Шодмонов бундан бир неча кун илгари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар берди.

Айтишларича, бунга компания тизимида мазкур штатнинг қисқартирилиши сабаб бўлган. Компания расмий сайтида бу ҳақда маълумот берилмаган, аммо раис ўринбосарлари рўйхатида нафақат А. Шодмонов, балки унинг лавозим ва штати ҳам келтирилмаган.

ЎзМТРК расмий сайтидан скриншот

Бугунги кунда компания раиси вазифасини бажарувчи Алишер Ходжаев, ижодий масалалар бўйича биринчи ўринбосар Хайрулла Нуритдинов, иқтисодий масалалар бўйича Сардор Мирзакаримов ва техник масалалар бўйича Нусратулла Ҳикматуллаев ўринбосар сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг