Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Озодликка чиққан Шарқ аёллари. Саудияда аёллар учун автосалон очилди (видео)

Озодликка чиққан Шарқ аёллари. Саудияда аёллар учун автосалон очилди (видео)

Кадр: «Youtube»

Аёллар учун биринчи автомобиллар кўргазмаси Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридаги салонда очилди. Бу ҳақда «ТАСС» агентлиги хабар берди.

Автосалонга фақат аёлларгина мижозлик қилишлари мумкин. «Савдо марказида ҳам фақат аёллар фаолият юритади. Барча кассирлар — аёл киши», дейди кўргазма ташкилотчиси Шариф Муҳаммад.

2017 йилнинг сентябрида Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз ас-Сауд аёлларга ҳайдовчилик гувоҳномаларини олишлари бўйича қарор чиқарган эди. Унга қадар эса Саудия Арабистони аёлларга автоулов бошқариш мумкин бўлмаган ягона мамлакат бўлиб келаётганди. Ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш бўйича қонун жорий йилнинг 23 июнидан бошлаб кучга киради.

Шунингдек, 2018 йилнинг март ойидан бошлаб Саудия Арабистонида аёллар учун автомактаб ҳам очилиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг