Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзтрансгаз»га янги раис тасдиқланди

«Ўзтрансгаз»га янги раис тасдиқланди

Фото: «uztransgaz.uz»

Шарифжон Ахмедович Турсунов «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

«Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Алишер Мустафоев аввалроқ ўз вазифасидан озод этилганди.

Таъкидлаш лозимки, «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамиятининг асосий вазифаси республика истеъмолчиларини белгиланган тартибда табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг