Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пахтакор тумани ҳокими ишдан кетди

Пахтакор тумани ҳокими ишдан кетди

Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳокими Шукрулла Бобоев лавозимидан кетди ва унинг ўрнига янгиси тайинланди.

Бугун Халқ депутатлари Пахтакор тумани кенгашининг навбатдан ташқари 33-сессияси ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Эргаш Салиев ва бошқа мутасаддилар иштирок этишди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Пахтакор тумани ҳокими лавозимига тавсия қилинган Асилбек Ашуров номзоди барча депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Янги лавозимга тайинлангунга қадар А.Ашуров Жиззах вилояти прокурори ўринбосари бўлиб фаолият олиб бораётганди.

Собиқ ҳокимнинг нега лавозимдан кетгани ҳозирча очиқланмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг