Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пайариқ тумани ҳокими карантинга олинди

Пайариқ тумани ҳокими карантинга олинди

Фото:«ЎзА»

Самарқанд вилояти Пайариқ туман ҳокими Д.Мусинов юртимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган пайтда Туркия республикасида хизмат сафарида бўлган.

Пайариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг расмий маълумотида қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан, чет давлатлардан қайтган фуқаролар 14 кун давомида уйда ёки махсус белгиланган жойда изоляция шароитида бўлиши белгилаб қўйилган.

«Шу муносабат билан бугунги кунда туман ҳокими Д.Мусинов карантинда бўлиб, соғлиғида ҳеч қандай салбий ўзгаришлар йўқ ва карантин даври тугагандан сўнг яқин кунларда иш фаолиятини бошлайди» дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг