Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пеле оғир операцияни бошидан ўтказди

Пеле оғир операцияни бошидан ўтказди

Фото: «Interesnyefakty.org»

Бразилиялик машҳур футболчи 80 ёшли Пеле йўғон ичакдаги ўсмани олиб ташлаш бўйича операция қилинди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида ёзган. Aфсонавий футболчи ўзини яхши ҳис қилаётганини таъкидлади.

Уч карра жаҳон чемпиони 31 августдан буён шифохонада. Маҳаллий ОAВлар спортчининг хушидан кетиши шифохонага ётқизилишига сабаб бўлганини ёзишди.

«Ўтган шанба куни мени йўғон ичакнинг ўнг томонидаги шубҳали ўсмани олиб ташлаш бўйича операция қилишди. Ўтган ҳафта мен айтган тестлар давомида ўсма аниқланди», — деб ёзган Пеле.

Пеле — футбол бўйича ягона уч карра жаҳон чемпиони (1958, 1962, 1970). У Бразилия терма жамоаси билан 92 та ўйин ўтказиб, 77 та гол урган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг