Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пенсия жамғармасининг 34 ёшли ходими вафот этди

Пенсия жамғармасининг 34 ёшли ходими вафот этди

Фото: Пенсия жамғармаси

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Маблағларни бошқариш ва пенсия, нафақалар тўлови мониторинги бўлими бошлиғи Қосимов Миродил Мирходиевич оламдан ўтди, деб хабар бермоқда жамғарма матбуот хизмати.

Қайд этилишича, у жиддий кассалик билан оғир курашдан сўнг 2020 йил 19 сентябрь куни вафот этган.

Миродил Қосимов 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида, жумладан, 2010-2015 йиллар давомида пенсия жамғармасининг Тошкент вилоят бошқармасида Маблағларни бошқариш ва тўлов мониторинги бўлимида мутахассис, кейинчалик бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган.

2015-2020 йилларда Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппаратининг Маблағларни бошқариш ва пенсия, нафақалар тўлови мониторинги бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг