Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Петербургдаги портлашда жароҳатланган ўзбекистонлик операция қилинди

Петербургдаги портлашда жароҳатланган ўзбекистонлик операция қилинди

Фото: «Комсомолская Правда»

27 декабр куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги «Перекресток» савдо марказида маҳаллий вақт билан соат 18:30 атрофида портлаш содир бўлгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Улар орасида бўлган Ўзбекистон фуқароси Иврикул Избекович Аликулов «Александровский» номли 17-сонли шаҳар шифохонасига етказилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган эди.

Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармаси хабарига кўра, фуқаро муваффақиятли операция қилинди ва ҳозирда унинг аҳволи анча яхши. Консуллик бошқармаси ходимлари Санкт-Петербург расмийлари билан доимий алоқада бўлиб турибди ва зарурий чораларни кўрмоқдалар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг