Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Покистонда кучли зилзила содир бўлди

Покистонда кучли зилзила содир бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Покистон шимолида 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Бунинг натижасида 19 га яқин киши, жумладан бир нафар бола ҳалок бўлган ва 300 дан ортиқ одам жароҳатланган. Бўлиб ўтган воқеа тафсилотлари ҳақида «Reuters» нашри Покистон табиий офатларга қарши кураш миллий марказига таяниб хабар бермоқда.

«Энг катта зарар Желум ва Минпур ўртасидаги ҳудудларда кузатилган», — дейди Покистон табиий офатларга қарши кураш миллий маркази раҳбари генерал-лейтенат Муҳаммад Афзал.

Эслатиб ўтамиз, Желум пойтахтдан 120 км жануби шарқда, Минпур эса Кашмир минтақасининг расмий Исломобод томонидан бошқариладиган қисмида жойлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг