Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Полициячи хитойлик аёлга 36 йил олдин йўқолган эгизагини топишга ёрдам берди

Полициячи хитойлик аёлга 36 йил олдин йўқолган эгизагини топишга ёрдам берди

Эгизак опа-сингиллар биринчи марта учрашишди. Энди улар биргаликда ўзларининг ота-онасини топишмоқчи.

Фото: «Thepaper.cn»

Хитойнинг Чжэцзян вилоятидаги Хэнчжоу шаҳрида бир полиция ходими аёлга 36 йил давомида кўрмаган эгизагини топишига ёрдам берди. Бу ҳақда «South China Morning Post» нашрига асосланиб «Lenta.ru» хабар бермоқда.

Автобус бекати хизматчиси Ван Хуэй полициячига эгизак синглиси борлиги тўғрисида айтиб беради. Ота-онаси қашшоқлик туфайли қизларни 16 кунлигида бошқа оилаларга фарзандликка бериб юборади. Бир неча ой олдин йўловчилардан бири Хуэйга Хэнчжоуда унга жуда ўхшаш бир аёлни кўрганини айтади. Шундан кейин у синглисини топиш ҳақида ўйлай бошлайди.

Полициячи ёрдам беришга қарор қилди. Паспорт маълумотлари базасида Хуэй билан бир кунда туғилган 280 нафардан ортиқ хэнчжоуликлар бор эди. У барча суратларни бирма-бир кўздан кечирди, уларнинг орасидан энг ўхшашини топди ва унга мурожаат қилди. Аёл ҳақиқатан ҳам йўқолган эгизаги борлигини, аммо у тўғрисида ҳеч нарса билмаслигини тасдиқлади.

Эртаси куни эгизак опа-сингиллар биринчи марта учрашишди. Энди улар биргаликда ўзларининг биологик ота-онасини топишмоқчи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг