Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Порошенконинг маоши қанча?

Порошенконинг маоши қанча?

Фото: «Twitter»

Украина президенти Пётр Порошенко ноябрь ойида 28 минг гривна (1000 доллар атрофида) маош олди. Давлат ишлар бошқармаси «Ukranews» сўровига шу жавобни берди.

«Украина президенти П.А.Порошенко ҳисобига хизмат оклади — 28 000 миқдорида иш ҳақи ўтказиб берилди. Иш ҳақи кўринишидаги бошқа қўшимчалар (устамалар, мукофот пуллари ва бошқалар) Украина президенти учун белгиланмаган», дейилади жавобда.

Ҳисобланган маошдан 5 460 гривна солиқларга ушлаб қолинган.

Қолган 22 540 гривна Порошенконинг кўрсатмасига биноан хайрия мақсадларида (айнан қайси ишларга сарфлангани кўрсатилмаган) ишлатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг