Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Португалия — Миллатлар лигасининг илк ғолиби

Португалия — Миллатлар лигасининг илк ғолиби

Илк марта ўтказилган УЕФА миллатлар лигасининг ғолиби аниқ бўлди. Португалия терма жамоаси ўз уйида ўтказилган мусобақанинг финалида Голландияни кичик ҳисобда мағлуб этди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида Гонсалу Гедеш жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба бериб, голландлар дарвозасини ишғол қилди.

Қолган дақиқаларда Куман шогирдлари ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилишди. Аммо Фарненду Сантуш жамоаси ишончли ҳимояланиб, рақибнинг гол уришига йўл қўймади.

Натижада Португалия терма жамоаси УЕФА миллатлар лигаси ғолибига айланди.

УЕФА Миллатлар лигаси, финал
Португалия – Голландия 1:0 (0:0)
Гол: 1:0 – 60 Гедеш.
Португалия – Руй Патрисиу, Диаш, Геррейру, Нелсон Семеду, Фонте, Бернарду Силва, Данилу Перейра, Гедеш (Рафа Силва, 75), Бруну Фернандеш (Моутинью, 81), Вильям Карвалью (Рубен Невеш, 90), Роналду.
Голландия – Силлессен, де Лигт, Блинд, Думфрис, ван Дейк, Депай, де Рон (де Йонг, 81), Бергвейн (ван де Бек, 60), Вейналдум, Бабел (Промес, 46), де Йонг.
Огоҳлантиришлар: Думфрис (88), де Йонг (90).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг