Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент мақом фестивали учун нега айнан Шаҳрисабз танланганини изоҳлади

Президент мақом фестивали учун нега айнан Шаҳрисабз танланганини изоҳлади

Фото: «President.uz»

Бугун, 6 сентябрь куни Шаҳрисабз шаҳрида Халқаро мақом санъати анжуманининг тантанали очилиш маросими Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлагани ҳақида хабар бергандик.

Президент ўз нутқида Ўзбекистоннинг бой маданий тарихи ҳақида гапирар экан, Халқаро мақом фестивалини ўтказиш учун нега айнан Шаҳрисабз танлангани сабабини айтиб ўтди.

«Бугунги санъат форумини айнан Шаҳрисабз шаҳрида ташкил этганимиз бежиз эмас, албатта.

Бу шаҳар ўзининг 2700 йиллик кўҳна тарихи давомида оғир ва машаққатли синовларни, таҳликали замонларни ўз бошидан кечирди. Аммо ҳар қандай мураккаб даврлар, уруш ва босқинлар, табиий офатлар ҳам уни тарих саҳифасидан ўчира олмади.

Шаҳрисабз буюк саркарда ва давлат арбоби, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур бобомиз камолга етган мўътабар маскан сифатида ҳам дунёга маълум ва машҳурдир.

Бу шаҳар қадим-қадимдан улуғ аллома ва шоирлари, санъат ва маданият аҳли, қўли гул усталари, моҳир ҳунармандлари билан шуҳрат қозониб келади. Унинг бағридаги ноёб меъморий обидалар, нодир ёдгорликлар бу ҳақиқатни яққол тасдиқлайди.

Бугунги кунда халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти, фидокорона меҳнати билан Шаҳрисабз юртимизнинг энг обод масканларидан бирига, замонавий маданият ва туризм марказига айланиб бораётгани барчамизни қувонтиради», деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг