Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ сенаторлари билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ сенаторлари билан учрашди

Фото: President.uz

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев АҚШ Сенати раиси ўринбосари, молия бўйича қўмитаси раиси Оррин Хэтч бошчилигидаги сенаторлар билан мулоқот қилди.

Республикачилар партияси аъзоси бўлган Оррин Хэтч чуқур билим ва катта тажрибага эга сиёсатчи. У 1977 йилдан бери сенатор сифатида ҳурмат қозонган.

Президент матбуот хизматининг ёзишича, бу нуроний инсон билан мулоқот самимий ва самарали кечди. Оррин Хэтчнинг юксак билим ва тажрибаси, кучли энергияси Президентимизда катта таассурот қолдирди.

Учрашувда мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг