Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Прокуратура ЙПХ ходимларига хизмат текшируви тайинлади

Прокуратура ЙПХ ходимларига хизмат текшируви тайинлади

Фото: Xabar.uz

Оҳангарон туманида ЙҲХБ инспекторлари ва ҳайдовчи ўртасидаги вазият ҳамда ҳайдовчининг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов хабарига кўра, марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Шунингдек, ҳолатга аниқлик киритиш учун ЙҲХБ ходимларига бириктирилган «Body camera»да акс эттирилган видеотасвирлар олинган. ЙХҲБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви бошланган.

«Мазкур ҳолат ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилади ва натижаси ҳақида қўшимча хабар қилинади», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оҳангаронда ЙПХ ходимлари жазолаган ҳайдовчи шифохонада вафот этганди. ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов бу бўйича писандали баёнот берган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг