Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путин Ким Чен Ин билан учрашишга тайёр

Путин Ким Чен Ин билан учрашишга тайёр

Фото: «2000.ua»

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан шахсан учрашишга тайёр эканини билдирди. Бу ҳақда Россия президентининг 15 август куни Кореянинг озодлик куни муносабати билан юборган телеграммасида айтилган, дея хабар бермоқда «Korrespondent.net». Телеграмма Кореянинг Марказий телеграф агентлиги томонидан эълон қилинган.

«Ишонтириб айтаманки, икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини ва муҳим ҳудудий масалаларни муҳокама қилиш учун сиз билан яқин орада учрашишга тайёрман»,- дейилади телеграммада.

Путин, шунингдек, Россия ва КХДР ўзаро манфаатли ҳамкорлик олиб боришига ишонч билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг