Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путин ўзининг устувор вазифаларини сўзлаб берди

Путин ўзининг устувор вазифаларини сўзлаб берди

Фото: «РИА Новости»

Россия президенти Владимир Путин ўзининг сайлов штаби вакиллари билан ўтказган йиғилишида тўртинчи президентлик муддатидаги асосий вазифаси ички муаммоларни ҳал этиш эканлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра асосий вазифа Россия иқтисодиётини кўтариш ва унга инновацион тус беришдир.

«Бу соғлиқни сақлаш, таълим соҳаси, ишлаб чиқаришдаги, инфраструктура ва фуқароларимиз ҳаёт даражасини оширишга қаратилган кўплаб соҳалардаги ривожланишни ўз ичига қамраб олади», — деди Путин.

Шу билан бирга, давлат раҳбари мамлакатнинг мудофаа ва хавфсизлик масалаларини ҳам эътибордан четда қолдирмаслигини айтиб ўтди.

Аввалроқ президентнинг матбуот котиби Дмитрий Песков Путиннинг мамлакатни ривожлантиришнинг тушунарли ва изчил режаси борлигини айтган эди. Унинг режаси давлат раҳбарининг кўрсатмаларига асосан тайёрланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг